Asosiy faoliyat turi

 

Республика шаҳарларида кўп квартирали арзон уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунавий лойиҳаларни расмийлаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини техник назорат қилиш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш

“O’zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора – тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2728-сонли қарори асосида маъсулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган.

“O’zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси фаолияти қуйидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси;

2. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси;

3. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрь кунидаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2728-сонли қарори;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрда “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3350-сонли қарори;

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги                    “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар буйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 3863-сонли қарори;

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 июлдаги     555-Ф -сонли Фармойиши;

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 602-сонли қарори;

Компаниянинг таъсисчилари:

– Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 61%;

– “Ўзметкомбинат” АЖ – 10 % ;

– “Қизилқумцемент” АЖ – 10%;

-“Ўзбекинвест” Экспорт-импорт миллий суғурта компанияси – 10%;

– “Ипотека-банк”  АЖ – 9 % лар ҳисобланади.

Компаниянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– арзон кўп квартирали уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартнома асосида буюртмачи функцияларини бажариш;

– республика шаҳарларида  кўп квартирали арзон уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунавий лойиҳаларни расмийлаштириш;

– қурилишни молиялаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини техник назорат қилиш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;

– қурилган арзон кўп квартирали уйларни бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун «Ипотека банк» АТИБга топшириш.