Кўп қаватли арзон уй-жойлар кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 38-бандига кўра уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш туман ҳокимликлари ҳузурида ташкил қилинган ҳудудий комиссиялар томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
а) ариза берувчи фуқаро ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётган бўлса;
б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаётган бўлса;
в) кўп болали оилалар;
г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги квартираларни жисмоний шахсларга, устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига бириктириш протокол қарорини расмийлаштириш йўли билан намунавий таркиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.