НАВРЎЗ БУНЁДКОРЛИК ВА ЯРАТУВЧАНЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Наврўзи олам инсонларни меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, миллатларо бағрикенлик, бунёдкорлик, яратувчанлик каби эзгу ишларга чорлаши билан ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади. Бу йилги байрамни бунёдкор қурувчилар ҳам ўзгача қувонч ила қарши олди. Хусусан, пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган қурилиш штабида кўп қаватли арзон тураржойларни бунёд этаётган қурувчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Дастурхон баҳорий таомлар, кўксомса ва пишриқлар билан безалатилиб, ош тарқатилди. Тадбир байрам табриклари, гўзал куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетти. Эстрадамиз хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар ҳаммага юқори кайфият бахш этди. Албатта, бу эътибор қурувчиларни бунёдкорлик жараёнида янада ғайрат ва шижоат ила меҳнат қилишга ундайди.
Бу каби тадбирлар республикамиз бўйича қурилаётган кўп қаватли арзон тутаржойлар жойлашган барча объектларда ўтказилмоқда.