ШАРҒУН ШАҲАРЧАСИ ВА ДЕНОВДА КЎП ҚАВАТЛИ АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 30 апрель – 1 май кунлари Сухондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини обод ва кўркам ҳудудга айлантириш хусусан, шаҳарчада 4 та 5 қаватли жами 120 хонадонли уйлар қурилиши бўйича топшириқ берган эди. Белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудда бунёдкорлик ишлари бошланди. Даставвал, Сариосиё туман хокимлиги томонидан уй жойлар қурилиши учун 1,04 гектар ер майдони ажратилди. Қурувчилар шижоати ила қисқа муддатда 4 та кўп қаватли уйнинг котлован қазиш ишлари 100 фоизга бажарилди. Ҳозирда зичлаш (трамбовка) ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Объектда 10 дан ортиқ замонавий техникалар ва 60 га яқин муҳандис қурувчилар жалб этилган.
Шунингдек, ташриф давомида вилоятнинг Денов шаҳрида ҳам 5 та 7 қаватли жами 210 хонадонли уйлари қурилиши бўйича  ҳам топшириқ берилган эди. Бу ерда кўп қаватли арзон турар жойлар қурилиши учун 3 гектар ер майдони ажратилди. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжинеринг компанияси томонидан уйларни тез ва сифатли қурган ҳолда йил охрига қадар фойдаланишга топшириш мақсад қилинган. Бунинг учун эса барча имкониятлар сафарбар этилган.
Ушбу икки ҳудудда бунёд этилаётган кўп қаватли арзон турар жойлар воҳаликларнинг турмуш фаровонлигига хизмат қилади.

Матбуот хизмати