36 ЙИЛЛИК ОРЗУ РЎЁБИ: ҚУВАСОЙДА КЎП ҚАВАТЛИ АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ФОЙДАЛАНИНШГА ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 12-13 июнь кунлари  Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қувасой шаҳарида 5 та кўп қаватли арзон тураржойлар қуриш бўйича кўрматма берган эди. Шу тариқа шаҳарнинг “Пакана” МФЙ  ҳудудида 2 та 5 қаватли ва “Ёшлик”  МФЙ  ҳудудида 3 та 5 қаватли, жами 5 та 5 қаватли 225 хонадонга мўлжалланган уйлар барпо этилиши бошланганди.

Куни кеча “Ёшлик”  МФЙ  ҳудудида қурилган 3 та 5 қаватли уйларнининг калитлари ўз эгаларига топширилди.  Қайд этиш жоизки, шу тариқа республика бўйича 2019 йил дастури асосида қад рослаётган арзон уй-жойларни фойдаланишга топширилишга “старт” берилди. Тадбирда туман ҳокими хонадон соҳибларига калитларни торширар экан ушбу бунёдкорлик аҳолини йиллар давомида кутилган орзуси эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун Қувасойда кўп қаватли тураржой бинолари қурилишининг охиргиси 1983 йилга тўғри келади. Шундан буён туманда бирорта ҳам кўп қаватли бино қурилмаган. Албатта, бу уйлар шахарнинг 65 йиллик юбелейига муносиб совға бўлди.

Имтиёзли ипотека кредитлари асосида фойдаланишга топширилган замонавий турар-жойлар “O‘zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси томонидан бунёд этилди. Ҳар бири 45 та хонадондан иборат кўп қаватли уйлар 1,2 ва 3 хонадонлидир.

  Матбуот хизмати