“O‘ZSHAHAR QURILISH INVEST” ИК МУНИС АЁЛЛАРНИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙДИ

Муҳтарама онахонлар, меҳрибон опа-сингиллар, дилбар қизлар! “O‘zshahar qurilish invest” ИК жамоаси Сиз азизларни баҳор айёмининг илк байрами бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади.
Аслида юрт тинчлиги, фарзандлар баркамоллиги, ўзининг соғлиги, оила хотиржамлиги, яқинларининг соғ-саломатлиги аёл учун энг катта бахт ҳисобланади. Биз ҳар кунингиз ана шундай бахтли ва байрамона бўлишини чин дилдан тилаймиз!
Сизларни баҳор элчиси, ўзингиздек гўзал ва дилбар байрамингиз билан табриклар эканмиз, хонадонларингиздан шоду хуррамлик, қут-барака аримасин, фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига доимо омон бўлинг деймиз!
Қадрли опа-сингиллар, юксак меҳр ва муҳаббат ардоғида бўлиш ҳаммангизга ҳар доим насиб этаверсин!