Компания тизими 7 та бўлим, юридик хизмат ва ходимлар билан ишлаш буйича бош мутахассисдан иборат бўлиб, 205 та ходим фаолият юритади. Компанияда филиаллар мавжуд эмас.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими – бухгалтерия ҳисобини Йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳуж-жатларга амал қилган ҳолда юритиш, бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш, маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш, тизимдаги бухгалтерия ҳисобининг қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилади, ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини ўз вақтида ҳисоблаб чиқади.

Режа ва иқтисод бўлими – пудрат ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларини тайёрлаш, компанияниянинг тегишли бўлимлари билан биргаликда вазирликларга маълумотлар тайёрлаш ва бўлим фаолиятига тегишли статистика хисоботларини тайёрлаш ва топшириш, объектларни молиялаштирилиши учун манзилли дастурлар, графиклар ва титул варақларини  тайёрлайди.

Лойиҳа ва сметалар билан ишлаш бўлими – қурилиш ва танлов хужжатларини ишлаб чиқиш учун бирламчи –рухсат берувчи хужжатларни тайёрлаш, лойиҳалаштиришга топшириқ бериш, лойиҳалаш ва лойиҳа қидирув ташкилотлари билан шартномалар тузиш,  лойиҳа ишларини тегишли экспертиза органларидан, экспертиза хулосасини олиш учун шартнома асосида хўжалик муносабатига киришади.

Қурилишда техник назоратни амалга ошириш бўлими – лойиҳа бошқарилиш ва объектлар қурилиши устидан техник назоратни таъминлаш,қурилиш-монтаж ишларининг сифати, унда ишлатиладиган қурилиш конструкциялари, жихозлари, маҳсулотлари мувофиқлик сертификатини назорат қилиш, бажарилган ишлар хажми ва бахосини тасдиқлаш, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлигини бориши юзасидан назорат ўрнатади.

Таъминот бўлими – Бажарилаётган қурилиш ишлари сифатини ошириш мақсадида сифатли қурилиш молларини танлаш ва харид қилиш ишларида қатнашади, янги ишга туширилаѐтган обьектлар учун қурилиш материаллари ва ускуналарга талабномалар бўйича рўйхатларини тузишда иштирок этади, пудрат ташкилотлар билан қурилиш материаллари ва ускуналар сотиб олиш бўйича хўжалик ва молиявий шартномаларнинг тузилиши, қурилишда ишлатилаётган қурилиш материаллари, жихозлар сифати устидан назорат олиб боради.

Юридик хизмат – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа идораларда компания манфаатларини ҳимоя қилиш, компанияда қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришни таъминлаш чораларини кўради. Компания иштирокида тузилаётган шартномаларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларга белгиланган тартибда хулоса беради. Компанияда шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш, судларда ва бошқа идораларда компаниянинг  мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади.

Уй жойларни расмийлаштириш ва сотиш бўлими- Уй-жойларнинг қиймати ва нархлари бўйича ҳисоботларни юритиб борилишини таъминлаш, пудрат ташкилотлари ҳамда ҳудудлар техник техник назоратчилари томонидан хонадонларни қабул қилиб олган фуқаролар билан тегишли тартибда расмийлаштирилган топшириш-қабул қилиш далолатномалари тузилишини ва ҳисоботлари юритилишини назорат қилади, Кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни нотариал тартибда фуқаролар номига расмийлаштириш (сотиш) учун тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинишини таъминлаш, Квартиранинг олди-сотдиси бўйича банк билан қарз олувчи ўртасида белгиланган тартибда нотариал расмийлаштирилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича маълумотларни банкдан олинишини ҳамда ҳисоботи юритилишини таъминлайди.